Бугун 5 октябрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Давлат тўнтаришини уюштиришига уриниш Қирғизистон мустақиллиги кунида амалга оширилиши режалаштирилган бўлган

Давлат тўнтаришини уюштиришига  уриниш Қирғизистон мустақиллиги кунида амалга оширилиши режалаштирилган бўлган

Давлат тўнтаришини уюштиришига уриниш Қирғизистон мустақиллиги кунида амалга оширилиши режалаштирилган бўлган, дея хабар берди Республикаси Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси.

"Жиноий режада 31 август куни бузғунчи фикрли ёшлар ва айрим мухолифат етакчилари иштирокида “спорт ўйинлари” ташкил этиш кўзда тутилган. Иштирокчилар ушбу “мусобақа”да зўравонлик, ўт қўйиш ва ўқотар қуроллардан фойдаланиш билан бирга содир бўладиган оммавий тартибсизликлар уюштиришни режалаштиришган. Шунингдек, давлат тўнтаришини уюштишда гумонланиб қўлга олинган шахслар жиноят олами вакиллари билан учрашувлар ўтказган", — дейилади қўмита томонидан эълон қилинган баёнотда.


Аввалроқ, фуқаролар ўлимига сабаб бўлган оммавий тартибсизликлар уюштириш орқали ҳокимиятни зўравонлик билан эгаллаб олиш ва мамлакатдаги ижтимоий-сиёсий вазиятни издан чиқариш режаларини тузаётган бузғунчи гуруҳ аниқланди — дея хабар берди ҳуқуқ-тартибот идораси. Беш гумондор қўлга олинди, уларнинг барчаси Қирғизистон фуқаролари.

Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси бу шахсларнинг жиноий гуруҳларга алоқадорлигини ва “диний ақидапарастлик ғояларини қўллаб-қувватлаётганликларини” даъво қилмоқда. Тинтувлар давомида улар бомбалар учун бутловчи қисмлар, қурол-яроғлар, ўқ-дорилар, зирҳлар, экстремистик адабиётлар топдилар.

Киритилди: 21:25 06.07.2024. Ўқилди: 1213 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!