"Ўзэнергоинспекция" Наманган вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан “O.Y.S.” ва "O.O." МЧЖларга қарашли автотранспорт воситаларини ёнилғи билан таъминлаш шохобчаларида нефть маҳсулотларини тарқатиш талабларига риоя этилиши юзасидан ўрганиш ўтказилди.
Ўрганиш давомида мазкур АЁҚШлардаги ёнилғи тарқатиш устунлари навбатдаги давлат қиёслов кўригидан ўтказиш муддатига амал қилинмаган ҳолда истеъмолчиларга нефть маҳсулотлари сотилгани аниқланди.
1️⃣ Текширув якунларига кўра, Ўзбекистон Республикасининг 940-сонли Қонуни 43-моддасига асосан, мазкур АЁҚШларга нисбатан реализация қилинган 18 019 литр нефть маҳсулотлари қийматининг 50 фоизи миқдорида — 61,5 миллион сўмлик жарима қўлланилди.