Бугун 14 декабрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Давлат ОТМга ўз бўш ер участкаларида боғчалар ташкил этишга рухсат берилди

Давлат ОТМга ўз бўш ер участкаларида боғчалар ташкил этишга рухсат берилди

Президентнинг "Мактабгача таълим сифати ва самарадорлигини янада оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги фармони қабул қилинди.

Давлат олий таълим муассасаларига ўзларига доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида тегишли бўлган бўш ер участкаларида давлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини ташкил этишга рухсат берилди.

Мактабгача таълим тизимида фаолият юритаётган хусусий сектор вакилларини қўллаб-қувватлаш ва янада рағбатлантириш, шунингдек, давлат-хусусий шериклик асосида нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари тармоғини кенгайтириш мақсадида:

• 2018-2022 йилларда нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этиш учун Давлат бюджети ва халқаро молия ташкилотлари маблағлари ҳисобидан ажратилган имтиёзли кредитларни қайтариш муддати 5 йилга узайтирилади;
• 2024 йил 1 октябрдан бошлаб бир вақтнинг ўзида бир нечта оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларида меҳнат фаолиятини амалга ошираётган жисмоний шахсдан ижтимоий солиқ суммаси унинг битта (асосий) иш жойи бўйича тўланади.

Фармон билан 2024-2025 йилларда мактабгача таълим сифати ва самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.

Ҳужжат билан президентнинг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди, шунингдек, уларнинг айримлари ўз кучини йўқотган деб топилди.

Киритилди: 09:19 09.10.2024. Ўқилди: 607 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!