«Давлат мудофаа буюртмаси тўғрисида»ги Қонун (ЎРҚ–1087-сон, 04.10.2025 й.) қабул қилинди. Қонун, давлат мудофаа буюртмаси соҳасидаги муносабатларни тартибга солади.
Давлат мудофаа буюртмаси – Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларини қуроллантириш бўйича давлат комиссияси томонидан тасдиқланадиган ҳарбий ва икки хил мақсадга мўлжалланган маҳсулотларни харид қилиш учун давлат буюртмаси ҳисобланади.
Давлат мудофаа буюртмасининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
Давлат мудофаа буюртмасининг лойиҳаси Давлат комиссияси томонидан кўриб чиқилади ва унинг қарори билан тасдиқланади.
Давлат комиссияси томонидан тасдиқланган давлат мудофаа буюртмаси навбатдаги йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисидаги қонун лойиҳасини ишлаб чиқишда инобатга олинади.