АҚШ Давлат департаменти Италияга электрон уруш (РЭБ) тизимлари ва тегишли ускуналарни 680 миллион долларга сотишни маъқуллади.
Бу ҳақда ҳукуматлараро шартномалар бўйича хорижга ҳарбий техника ва қурол-яроғ етказиб бериш учун масъул бўлган Америка Мудофаа вазирлигининг Хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик бўйича агентлиги маълум қилган.
Департамент баёнотида қайд этилишича, АҚШ ташқи ишлар департаменти "Италия ҳукуматига Electronic Attack (EA)-37B тизими ва тегишли жиҳозларни сотиш имкониятини маъқуллаган.
Америка томони Италияда ушбу тизимнинг мавжудлиги унинг кучларига "душманнинг ўзаро таъсирини бузишга" имкон беради, деб ҳисоблайди.
Вашингтон маъмурияти аллақачон Конгрессни бу қарор ҳақида хабардор қилган. Қонун чиқарувчи органда потенциал битимни кўриб чиқиш ва уни блоклаш учун 30 кун бор. Пентагон тизимнинг сотилиши АҚШнинг жанговар тайёргарлигига таъсир қилмаслигига ишонтирди.