АҚШ ҳамон Украина ва Россиянинг тўғридан-тўғри музокараларини қўллаб-қувватламоқда, деди Давлат департаменти расмий вакили Тэмми Брюс.
"Биз Россия ва Украина ўртасидаги тўғридан-тўғри музокараларни давом эттирмоқдамиз. Президент адолатли, мустаҳкам ва узоқ муддатли тинчликка олиб келадиган ҳар қандай механизмни қўллаб-қувватлайди," - дея унинг сўзларини келтиради РИА Новости.