Бугун 4 август, 2025 йил, душанба

O'ZB

Даниянинг Ўзбекистондаги янги элчиси ишонч ёрлиқларини топширди

Даниянинг Ўзбекистондаги янги элчиси ишонч ёрлиқларини топширди

Бугун, 1 август куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Даниянинг янги элчиси этиб тайинланган Еспер Варни қабул қилди.

Бу ҳақда у ўзининг Telegram каналида маълум қилди.

“Даниянинг Ўзбекистондаги янги тайинланган элчиси Еспер Вар жанобларидан ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилдик”, деб ёзди у.

Ташқи ишлар вазирининг билдиришича, мазмунли суҳбат чоғида икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлаш, ҳамкорликни кенгайтириш, иқтисодий алоқаларни ривожлантириш ва бошқа йўналишлардаги имкониятлар муҳокама қилинган.

“Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги шерикликнинг тўлиқ салоҳиятини рўёбга чиқариш йўлида фаол ҳамкорликка тайёр эканини билдирди. Жаноб элчини ушбу лавозимга тайинлангани билан самимий табриклаймиз ва дипломатик миссиясида муваффақиятлар тилаймиз”, дейди Саидов.
Киритилди: 16:35 01.08.2025. Ўқилди: 502 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!