Дания полицияси Кёге шаҳридаги порт осмони узра номаълум дронлар аниқлангани ҳақидаги хабарни ўрганмоқда. Ҳодиса 3 январ куни кечқурун содир бўлган. Воқеа жойига етиб келган патрул порт устида тўртта дронни қайд этган. Полицияни чақирган гувоҳнинг сўзларига кўра, ҳавода жами 20 га яқин дрон бўлган.
"Дронларнинг кимга тегишли эканлиги ва уларнинг йўналиши ҳозирча номаълум. Ушбу ҳудудда дрон учириш учун ҳеч қандай рухсат берилмаган", деб маълум қилди Дания полицияси.