Бугун 15 январь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Дания ТИВ раҳбари: "АҚШни Гренландия устидан назоратни қўлга киритиш ғоясидан воз кечишга ундай олмадик"

Дания ТИВ раҳбари: "АҚШни Гренландия устидан назоратни қўлга киритиш ғоясидан воз кечишга ундай олмадик"

Дания ва АҚШ Гренландия атрофидаги вазиятни муҳокама қилиш учун юқори даражали ишчи гуруҳ тузишади.

Бу ҳақда Дания ТИВ раҳбари Ларс Лёкке Расмуссен Вашингтонда АҚШ томони билан учрашувлар якунларига бағишланган брифингда маълум қилди.

"Биз ҳисоблаймизки, ушбу гуруҳ АҚШ хавфсизлиги масалаларини ҳал қилиш йўлларини қидиришга эътибор қаратсин, шу билан бирга Дания Қироллиги “қизил чизиқларига” ҳурмат билан қаралсин. Бундай гуруҳ ўзининг биринчи учрашувини яқин бир неча ҳафта ичида ўтказади деб умид қиламиз», — деди у.

Шу билан бирга, у Дания ва Гренландиянинг территориал бутунлигига ҳужум умуман қабул қилиб бўлмаслигини таъкидлади. "Бироқ АҚШни Гренландия устидан назоратни қўлга киритишдан воз кечишга ундай олмадик. Лекин орол ҳозир ва яқин келажакда Дания Қироллиги таркибида қолади", — деди вазир.

Расмуссен АҚШнинг Гренландияда Хитой ҳарбийлари борлиги ҳақидаги даъволарини ҳам рад этди ва бунинг фақат 10 йил олдин денгизда кузатилганини маълум қилди. У Дания ва Гренландия орол хавфсизлигига оид ҳар қандай АҚШ талабини конструктив йўл билан кўриб чиқишга тайёрлигини таъкидлади.

"1951 йилдаги мудофаа келишувига мувофиқ, АҚШ аллақачон Гренландияга кенг ҳарбий кириш ҳуқуқига эга ва улар доимо оролдаги иштирокини кўпайтиришни сўрашлари мумкин. Шу сабабли, биз АҚШда қўшимча талаблар бор-йўқлигини эшитишни истаймиз. Бу борада ҳар қандай талабни конструктив равишда кўриб чиқамиз", — деди у.

Киритилди: Бугун 09:00. Ўқилди: 527 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!