Бугун 1 апрель, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Дания аёллар учун мажбурий ҳарбий хизмат жорий қилади

Дания аёллар учун мажбурий ҳарбий хизмат жорий қилади

Дания аёллар учун мажбурий ҳарбий хизмат жорий қилади. Бу ҳақда Bloomberg нашри хабар берди.

Дания мудофаа вазири Троэлс Лунд Поулсеннинг маълум қилишича, 2025 йил 1 июлдан кейин 18 ёшга тўладиган даниялик аёллар 2026 йилда ҳарбий хизматга чақирилиши мумкин. Ҳозирда мамлакатда ҳарбий хизмат фақат эркаклар учун мажбурий ҳисобланади. Бироқ амалиётда барча данияликлар ҳам мажбурий хизматни ўтамайди, чунки армияда ихтиёрий хизмат қиладиганлар етарли.

Агентликнинг ёзишича, 2026 йил августидан Данияда ҳарбий хизмат муддати тўрт ойдан ўн бир ойгача узайтирилади. Шу тариқа, Дания Европа Иттифоқида аёллар учун мажбурий ҳарбий хизмат жорий қилган иккинчи давлатга айланади. Швецияда бундай тизим 2017 йилдан бери мавжуд. NATO'га аъзо, аммо Европа Иттифоқига кирмайдиган Норвегияда ҳам аёллар учун ҳарбий хизмат мажбурий ҳисобланади.

Киритилди: 18:30 26.03.2025. Ўқилди: 1009 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!