Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

"Дамини олсин": Россияда Путинга қарши намойиш бўлиб ўтди

"Дамини олсин": Россияда Путинга қарши намойиш бўлиб ўтди

Якшанба куни Россиянинг бир қатор ҳудудларида тиббиётнинг қулашига қарши ҳаракатлар бўлиб ўтди. Коронавирус пандемияси пайтида ички соғлиқни сақлаш соҳасидаги муаммоларни кўтарган иштирокчилар федерал ҳукуматни бошқа "халққа қарши" ташаббуслари учун ҳам танқид қилдилар.

Барнаулдаги митингда аҳоли пенсия ёшининг оширилишига қарши чиқишди. Одамлар, шунингдек, Конституцияга киритилган ўзгартиришлардан норози эканликларини айтишди. Маълумот учун, мазкур ўзгаришга кўра 20 йил давомида мамлакат бошқарувида бўлган Владимир Путин президентлик муддатларини "қайта тиклаб", 2036 йилгача ҳокимиятда қолади.

Намойишчиларнинг плакатларида: “Путиннинг ваколатини чўзишни бас қилинг! Унинг дам оладиган вақти келди", деб ёзилганди. Фаоллар, шунингдек, Россия ҳукуматининг ишдан бўшатилишини талаб қилишди.

Уларнинг яна бир шиори – "Коронавируснинг оқибатлари капитализмнинг оқибати" бўлди. Aҳоли масофавий таълимни бекор қилиш тарафдори.

Намойиш Россия Федерацияси Коммунистик партияси томонидан ташкил этилган бўлиб, унда 100 дан ортиқ киши иштирок этди. Қайд этилишича, полиция "комсомолчилар шаҳар бўйлаб саёҳат қилган автобусни гаровга олган, аммо қоидабузарликлар бўлмаганлиги сабабли уни ўтказиб юборишга мажбур бўлган".

Киритилди: 12:19 30.11.2020. Ўқилди: 6479 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!