Бугун 12 декабрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Дамашқда комендантлик соати бекор қилинди

Дамашқда комендантлик соати бекор қилинди

Бир кун аввал Сурия мухолифати Дамашқ ва унинг атрофида «пойтахтнинг марказий маҳаллаларида оммавий талон-торож қилишни тўхтатиш» мақсадида жорий қилган комендантлик соати бекор қилинди.

Дамашқда ҳаёт аста-секин нормал ҳолатга қайтмоқда, баъзи дўконлар ва бозорлар қайта очилмоқда. Банклар ва давлат идоралари ходимлари ишга қайтишди.

Сурия муваққат бош вазири Муҳаммад ал-Башир минглаб фуқаролар урушидан қочган хориждаги сурияликларни ватанларига қайтишга чақирди.

Бироқ Халқаро Қутқарув Қўмитаси (IRC) мамлакат ичидаги вазият ҳануз оғирлигича қолаётгани ҳақида огоҳлантирмоқда.

Аммо бир неча Европа давлатлари сурияликларга бошпана беришга доир сўровларни тўхтатишга шошилмоқда. Бунга муносабат билдирар экан, IRC матбуот котиби Марта Веландер «Суриядаги янги воқелик одамларга ўз ҳаётларини тиклашга имкон берадими ёки бундан ҳам жиддий инқироз олдиндами, буни кўриш керак»лигини айтади.

Киритилди: Бугун 15:32. Ўқилди: 264 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!