Дамашқ аэропортида халқаро парвозлар 7 январдан тикланади.
Бу ҳақда Сурия фуқаро авиацияси бошқармаси раҳбари Ашҳад ас-Сулайбий маълум қилган.
"2025 йил 7 январдан Дамашқ аэропортида халқаро рейслар бошланганини эълон қиламиз”, деди у.
Шу билан бирга, Ал-Сулайбий аэропорт қайси авиакомпаниялар рейсларни қабул қилишига аниқлик киритмаган.
"Араб ва бошқа хорижий авиакомпанияларни ишонтириб айтаманки, биз ҳамкорларимиз ёрдамида Дамашқ ва Алеппо аэропортларини тўлиқ тиклаш устида ишлаяпмиз”, — дея қўшимча қилди у.
2024 йил охирида Дамашқ аэропорти ички рейсларни қайта тиклади.