Бугун 7 май, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Дам олиш кунлари автобуслар қисқартирилган жадвал асосида ҳаракатланади

Дам олиш кунлари автобуслар қисқартирилган жадвал асосида ҳаракатланади

Жамоат транспорти ўз фаолиятини шанба ва якшанба кунги жадвал асосида олиб боради.

“Қурбон Ҳайити” муносабати билан автобуслар қисқартирилган жадвал асосида ҳаракатланади. Бу ҳақда “Тошшаҳартрансхизмат” компанияси хабар берди.

9 июль куни республикада “Қурбон Ҳайити” ишланмайдиган байрам куни ва 11,12 июль кунлари қўшимча дам олиш кунлари этиб белгиланганлиги муносабати билан, жамоат транспорти қисқартирилган жадвал асосида ҳаракатланади.

Автобусларнинг ҳаракат жадвали:

9 июль, шанба – ишланмайдиган байрам куни. Якшанба кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида;

10 июль, якшанба – дам олиш куни. Якшанба кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида;

11 июль, душанба – қўшимча дам олиш куни. Шанба кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида;

12 июль, сешанба – қўшимча дам олиш куни. Шанба кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида.

16-июль, шанба – иш куни. Иш кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида.

Эслатиб ўтамиз, Қурбон ҳайитида ўзбекистонликлар кетма-кет 4 кун дам олади.

Киритилди: 18:55 06.07.2022. Ўқилди: 2618 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!