Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш марказига қарашли нав синаш стансия ва участкаларда жорий йилги экиш мавсумига пухта тараддуд кўрилмоқда. Техника ва механизмлар, уруғлик чигит, минерал ўғитлар, ёқилғи мойлаш материаллари долзарб палла тадбирлари учун шай этиб қўйилди.
Шунингдек, дала маданиятига алоҳида эътибор қаратган ҳолда ишларни самарали ташкил этиш, барака уруғи қадаш ишларини ҳар бир ҳудуд тупроқ-иқлим шаротиларини назарда тутиб, далаларга ғўзани навлари бўйича жойлаштириш, ерларни тайёрлаш ва уруғ экиш тадбирларини бир-бири билан узвий боғлиқ равишда ташкил этилмоқда.
Дала-деҳқончилик ишлари эзгу ниятлар билан бошланар экан, жорий йилда кўзланган марраларга эришиш, барча экинлар бўйича баракали хирмонлар уйиш учун ўтган йиллардаги фаолият сарҳисоби қилиниши, ҳосил учун курашнинг турли босқичларида йўл қўйилган хато ва камчиликлардан тегишли хулосалар чиқариб олиниши даркордир.