Бугун 3 июль, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Дала ёнғинларини кузатиш имконини берувчи портал ишга туширилди

Дала ёнғинларини кузатиш имконини берувчи портал ишга туширилди

Дала ёнғинларининг табиий муҳитга катта зарар етказишини кўпчилик билади, аммо бу ҳақда қаерга ва кимга мурожаат қилишни билмайди. Шу боис, “Ўзбеккосмос” дала ёнғинларини кузатиш имконини берувчи портални ишга туширди.

Эндиликда фуқаролар республикада қайси ҳудудда дала ёнғинлари содир бўлаётгани, унинг манзили ва ҳажми бўйича очиқ портали орқали тўлиқ маълумот олиши мумкин.

Қолаверса, “Ўзбеккосмос” шу каби салбий ҳолатлар бўйича хабардорликни ошириш мақсадида махсус _@UzCosmos_Yongin_bot ни ҳам ишга туширди.

У орқали дала ёнғинларига гувоҳ бўлганлар реал вақт режимида суратлар ва манзилларни агентликка юборишлари мумкин.

Маълумот ўрнида: Айни вақтгача Ўзбекистонда 5350 гектар ер ўзбошимчалик билан ёқиб юборилгани маълум бўлди.

Киритилди: 18:29 01.07.2025. Ўқилди: 456 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!