Хабарлардан маълум бўлишича, ҳужумлардан бири "Роснефт" бошқараётган Саратов нефтни қайта ишлаш заводига уюштирилди.
Украина кучлари бир ой ичида иккинчи марта Россиянинг Саратов вилоятига кенг кўламли дрон ҳужумини амалга оширди. Ҳужум нефтни қайта ишлаш заводи ва муҳим ҳарбий авиабазага қаратилди.
Сешанба куни тонгда Саратовдаги "саноат объекти"га бир нечта дронлар келиб урилди ва зарар етказди, деб тасдиқлади вилоят губернатори Роман Бусаргин.
У Телеграмда шундай деб ёзди: "Фавқулодда гуруҳлар вайроналар тушган бўлиши мумкин бўлган жойларда ишламоқда. Ҳозирча жабрланганлар ҳақида маълумот йўқ."
"Kyiv Post" хабар беришича, ҳужум "Роснефт"га қарашли Саратов нефтни қайта ишлаш заводига уюштирилган.
Гувоҳларнинг айтишича, портлаш овозлари эшитилган ва объектда ёнғин кўрилган.
14 январь куни ҳам худди шундай дрон ҳужуми нефть марказини ёндириб юборган эди.
Йирик Россия ҳарбий авиабазаси жойлашган Энгелс шаҳрида ҳам ҳужум содир бўлган. Аҳоли баланд портлашлар ва аЭродром яқинида "пулемёт ўқларининг овози"га ўхшаш товушларни эшитгани ҳақида хабар берган.
Саратовдан Волга дарёсининг нариги қирғоғида жойлашган Энгелс авиабазасида Россиянинг стратегик бомбардимончи самолётлари, жумладан, Украинага ракета ҳужумлари уюштиришда тез-тез қўлланиладиган Ту-95МС ва Ту-160 самолётлари жойлаштирилган.
Ўша воқеада ёнғин беш кун давом этиб, икки нафар фавқулодда вазият ходими ҳалок бўлган.
Шунингдек, объектга 8 январь куни ҳам ҳужум қилиниб, яна бир ёнғин келиб чиққан.
Шу билан бирга, Россия Мудофаа вазирлиги ҳаво ҳужумидан ҳимоя тизимлари бир кеча давомида 40 та дронни йўқ қилганини таъкидламоқда.
Федерал ҳаво транспорти агентлигининг хабар беришича, бир қатор аЭропортлар - жумладан, Қозон, Киров, Саратов ва Уляновск аЭропортлари ҳужум туфайли парвозларни қисқа муддатга тўхтатишга мажбур бўлган.