Бугун 2 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Даҳшат! Ўзбекистон фуқароси тожикистонлик ҳамкасбининг бошини кесиб, ёқиб юборди

Даҳшат! Ўзбекистон фуқароси тожикистонлик ҳамкасбининг бошини кесиб, ёқиб юборди

Россиянинг Волгоград вилоятидаги Бахтияровка қишлоғида чорвачилик фермасида Ўзбекистон фуқароси тожикистонлик ҳамкасбининг бошини кесиб ташлади, деб ёзади «daryo.uz».

Эркаклар иш вақтида баҳслашиб қолган, сўнг муносабатларини аниқлаштириб олиш учун оғилхонага борган.

Ўзаро ҳақоратлардан сўнг 36 ёшли ўзбекистонлик 51 ёшли тожикистонликка пичоқ билан зарбалар берган. Сўнг жиноят изларини яшириш учун у марҳумнинг бошини кесиб олиб, печга ташлаган, танасини эса оғилхонадан ташқарига чиқариб, пичан ғарамига яшириб қўйган.

Кейинроқ Ўзбекистон фуқароси ўз қилмиши ҳақида бошқа шеригига айтиб берган ва ундан буни сир сақлашни сўраган, аммо шериги бу ҳақда ферма хўжайинига ва ҳуқуқ-тартибот органларига дарҳол хабар берган.

Гумонланувчи қўлга олинган. Таъкидланишича, у руҳий жиҳатдан соғлом эмас, чунки ҳамкасбининг бошини печга ташлашини у марҳумнинг ундан кўз узмай туриши асабига теккани билан изоҳлаган.

Киритилди: 18:42 05.12.2018. Ўқилди: 3462 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!