Бугун 22 август, 2019 йил, пайшанба

O'ZB

Даҳшат! Эркак 1 ойлик неварасига спиртли ичимлик бериб, уни ўлдириб қўйди

Даҳшат! Эркак 1 ойлик неварасига спиртли ичимлик бериб, уни ўлдириб қўйди

Хитойнинг Пекин шаҳрида эркак 1 ойлик неварасига спиртли ичимлик бериб, унинг ўлимига сабабчи бўлди, деб ёзмоқда "Дарё".

Маълум бўлишича, қариндошлар ва дўстлар оилада янги чақалоқ туғилганини нишонлаш учун йиғилган. Ўшу куни чақалоқ 1 ойлик бўлган. Боланинг отаси томондан бўлган буваси қадаҳ кўтариб тилак билдирган. Шунда меҳмонлардан бири ҳазил қилиб, буваси спиртли ичимликни неварасисиз ичмаслигини айтган.

Шу сабабли эркак қадаҳидаги ичимликдан неварасига ҳўплатган. Чақалоқнинг онаси зудлик билан болани қўлига олган. Орадан ярим соат ўтиб бола нафас олмай қолган. У касалхонага етказилган, бироқ шифокорлар уни реанимация қилишга улгурмаган.

Ўтказилган сўнгги текширувлар бола спиртли ичимликдан заҳарланиш оқибатида ўлганини кўрсатган.

Киритилди: 11:19 19.07.2019. Ўқилди: 1652 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!