Бугун 12 август, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Crocs инқирози: Трамп божларидан кейин компания 30% қадрсизланди

Crocs инқирози: Трамп божларидан кейин компания 30% қадрсизланди

Америкалик Crocs компанияси — машҳур юмшоқ пойабзаллар ишлаб чиқарувчиси акциялари бир кун ичида 29,24% га тушиб кетди.

Сабаби:

  • Компания бу чоракда даромад 9–11% камайишини эълон қилди.

  • Бу инвесторлар орасида вахима келтириб чиқарди.

Crocs раҳбари Эндрю Рисга кўра, америкаликлар зарур бўлмаган харажатларга нисбатан эҳиёткор бўлиб қолишган.

🇺🇸 Бундан ташқари, Crocs йилнинг иккинчи ярмида Трамп жорий қилган импорт божлари сабаб 40 миллион доллар тўлаши керак бўлади. Бу фойдага салбий таъсир қилади ва нархларни ошириши мумкин.

2026 йилги футбол бўйича Жаҳон чемпионати ва 2028 йилги Олимпиада классик спорт кроссовкаларга бўлган талабни ошириши мумкин — бу эса Crocs’нинг машҳурлигига салбий таъсир кўрсатади.

Киритилди: 15:22 08.08.2025. Ўқилди: 774 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!