Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

CОVID-19ни аниқлайдиган “ақлли” узук яратилди

CОVID-19ни аниқлайдиган “ақлли” узук яратилди

Ourа компанияси инсонда белгилар пайдо бўлишидан уч кун олдин CОVID-19ни аниқлай олувчи Health узугини тақдим этди. Ушбу янги технология вирус бор-йўқлигини 90 фоизга тўғри аниқлай олади.

Бунинг учун узук соҳиби ҳар куни эрталаб кичик сўровномадан ўтади ва бу маълумотлар сунъий интеллект алгоритми ёрдамида қайта ишланади. “Ақлли” узук инсоннинг биологик кўрсаткичлари – тана ҳароратини ўлчайди, уйқу режими, жисмоний фаоллик даражаси ва юрак ритмини мониторинг қилиб боради.

“Интегратсияланган, яхлит нейробиологик платформа инсон организмининг фаолиятини мунтазам кузатиб боради, вирус аломатларининг намоён бўлишини аниқ айтиб беролади. Назаримизда, ушбу янги платформа тиббиёт ходимларимиз ҳимоясининг муҳим қисми бўлади”, дейди лойиҳа раҳбари Али Резаи.

Айни пайтда янгилик 600 нафардан ортиқ тиббиёт ходимлари томонидан синовдан ўтказилмоқда.

Киритилди: 22:45 03.06.2020. Ўқилди: 2509 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!