Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

CОVID-19га қарши Россия препарати 17 мамлакатга етказиб берилади

CОVID-19га қарши Россия препарати 17 мамлакатга етказиб берилади

Россия тўғридан-тўғри инвестиция жамғармаси ва Химрар коронавирусга қарши "Авифавир" препаратини 17 мамлакатга етказиб беради, дея хабар берди РИА Новости фонд материалларига асосланиб.

Таъкидланишича, препарат Аргентина, Болгария, Чили, Колумбия, Гондурас, Бразилия, Панама, Уругвай, Эквадор, Қувайт, Сальвадор, Парагвай, Сербия, Словакия, Саудия Арабистони, Жанубий Африка, Бирлашган Араб Амирликларига етказиб берилмоқда.

Белорусия, Қозоғистон, Боливия, Қирғизистон, Туркманистон, шунингдек, Ўзбекистонга препарат аллақачон етиб келган.

Эслатиб ўтамиз, "Авифавир" фавипиравир асосида тайёрланган бўлиб, Россия Федерацияси Соғлиқни сақлаш вазирлигида май ойида рўйхатдан ўтган ва коронавирусни даволаш учун тасдиқланган дунёдаги биринчи дори бўлган.

Июнь ойидан бошлаб препарат Россия Федерациясининг 74 минтақасидаги клиникаларга етказиб берилган.

 

 

Киритилди: 22:00 24.09.2020. Ўқилди: 2318 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!