Бугун 24 октябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

CОP29'да 14 та асосий ташаббус илгари сурилади

CОP29'да 14 та асосий ташаббус илгари сурилади

Глобал иқлим ўзгариши бутун дунё мамлакатларини жиддий ташвишга солмоқда. Дунё глобал иқлим инқирози, тенгсизлик ва урушлар туфайли юзага келган фожиалар билан юзма-юз келмоқда. Шу боис ҳам ҳар йили БМТнинг иқлим ўзгариши бўйича доиравий конвенцияси иштирокчилари конференцияси турли шаҳарларда тадбирлар ўтказиб, глобал ташаббусларни муҳокама қилади ва муҳим қарорлар қабул қилади.

Барқарор келажакни таъминлаш учун Озарбайжон пойтахти Бокуда CОP29 тадбирлари ташкил этилади. Дунёнинг сиёсий етакчилари, ҳукумат вакиллари, олимлар, нодавлат ташкилотлар ва бошқа манфаатдор томонларни бирлаштирадиган CОP29 халқаро қарорлар қабул қилувчи энг йирик тадбирлардан бири сифатида тарихга киради ва Озарбайжон унга мезбонлик қилиш орқали иқлим ўзгаришига қарши кураш бўйича глобал ҳаракатларга ўз ҳиссасини қўшишга тайёрлигини исботлайди. CОP29 атроф-муҳитга таъсир қилувчи ифлосланиш, ресурсларнинг камайиши ва биологик хилма-хилликнинг йўқолишига қарши курашиш, барқарор ишлаб чиқариш ва истеъмол моделларини яратиш, иқлим ўзгаришига қарши кураш бўйича БМТ Барқарор ривожланиш мақсадларини амалга ошириш, инновациялар ва янги бизнес фаоллигини рағбатлантириш имконини беради.

Энди жамоавий мажбуриятларни ҳақиқий ҳаракатларга айлантириш вақти келди. Албатта, Озарбайжоннинг бундай нуфузли тадбирга мезбонлик қилиши унинг халқаро миқёсдаги масъулиятини оширади. Озарбайжон CОP29ни нафақат тадбир, балки барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш имконияти сифатида ҳам қадрлайди. Эслатиб ўтамиз, Париж келишуви 2015 йилда бўлиб ўтган COP21'да қабул қилинган бўлиб, ушбу ҳужжат 171 давлат томонидан имзоланган. Озарбайжон ушбу ҳужжатга 2016 йилда қўшилган. CОP чора-тадбирларининг асосий мақсади карбонат ангидрид чиқиндиларини камайтириш ва саноатдан олдинги 1,5 ° C даражасига эришишдир. CОP29 ушбу жараённи тезлаштириш ва Париж келишуви талабларига жавоб берадиган муҳим қадам деб ҳисобланади.

CОPнинг Боку конференциясида Озарбайжон иқлим ўзгаришига қарши курашда анъанавий энергия билан бир қаторда «яшил энергия» салоҳиятидан фойдаланишни дунёга тақдим этади. Озарбайжон 2030 йилга бориб электр энергияси ишлаб чиқаришда қайта тикланадиган энергия манбаларининг улушини 30 фоизга етказишни, карбонат ангидрид чиқиндиларини 1990 йил ўрталарига нисбатан 40 фоизга камайтиришни ва хавфли таъсирлардан ҳимояланиш учун жаҳон олимлари томонидан глобал исишни белгиланган даражага туширишни мақсад қилган. Глобал исишни 1,5°C даражагача чеклаш бўйича ўз мажбуриятимизни бажаришимизни таъминлаш барчамиз учун маънавий масъулиятдир. Озарбайжон шамол ва қуёш энергиясининг бой салоҳиятидан фойдаланиб, яшил энергияга ўтиш бўйича етакчи давлатлардан бирига айланади. Мамлакатнинг иқтисодий салоҳияти қуруқликда 3 ГВт ва денгизда 157 ГВт шамол энергетикаси техник салоҳияти ҳисобланган. Бу салоҳиятни рўёбга чиқариш учун ACWA Power ва Масдар каби халқаро инвесторлар билан қўшма лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Бизнинг мақсадимиз нафақат миллий, балки глобал миқёсда янги ёндашувлар ва инновацион ечимларни таклиф қилишдир. Озарбайжон «Яшил дунё учун бирдамлик йили» даъватидан келиб чиқиб, ўз мажбуриятлари ва маънавий масъулиятини адо этиш бўйича биргаликдаги саъй-ҳаракатларини кучайтирмоқда. Янги Коллектив миқдорий мақсадга эришиш, иқлим ўзгаришига қарши курашни молиялаштириш учун ёқилғи ишлаб чиқарувчи мамлакатлар ва компаниялар томонидан ихтиёрий равишда қўллаб-қувватланиши кутилаётган Иқлимни молиялаштириш бўйича ҳаракат фондини яратиш CОP29 Ҳаракат дастурининг муҳим ташаббусларидан биридир. CОP29'нинг асосий ташаббуси глобал тинчликка чақирув ва биргаликда ўт очишни тўхтатишдир.

Бокунинг CОP29 режаси бир-бирини қўллаб-қувватловчи иккита йўлга асосланган. Амбицияни ошириш ва ҳаракатни кучайтириш.

Келажак саммитида қабул қилинадиган ва тинчлик ва хавфсизлик, янги технологиялар ва келажакнинг молиявий архитектураси каби унсурларни ўз ичига олган якуний ҳужжат дунёмизда ижобий ўзгаришларга олиб келади. Кейинги президентлик муддати давомида Озарбайжон CОP29ни шаффоф ва холис амалга ошириш тарафдори. Мамлакатимиз иқлимни молиялаштиришни кўпайтириш бўйича ўз амбициялари ва саъй-ҳаракатларини кучайтиришда давом этади.

Юқоридагиларнинг барчасини ҳисобга олган ҳолда, Озарбайжоннинг CОP29'га раислиги даврида 14 та асосий ташаббус илгари сурилади. Бу ташаббуслар Озарбайжоннинг тинчлик йўлидаги позицияси ва мақсадини ифодаловчи қуйидагилардир:

1. Climate Finance Action Fund - минерал (қазиб олинадиган) ёқилғиларни ишлаб чиқарувчи мамлакатлар ва компанияларнинг ихтиёрий хайриялари ҳисобига фонд яратиш.

2. Иқлим бўйича молия, инвестициялар ва савдо диалоги бўйича Баку ташаббуси - «BICFIT Dialogue».

3. Савдо ва кўникмалар учун Just Transition Investment Partnorship (JTIP).

4. Яшил энергия бўйича мажбуриятлар - Вазирлар даражасидаги ушбу мажбуриятларни имзолаган давлатлар яшил энергия йўлаклари, зоналари ва тармоқларини яратиш мажбуриятини оладилар.

5. Яшил энергия бўйича мажбурият.

6. Тоза водород ташаббуси.

7. Ўт очишни тўхтатишга чақириш CОP - Иқлим можароларини ҳал қилиш учун барча сиёсий эътибор ва дипломатик саъй-ҳаракатларни сафарбар қилиш.

8. Яшил дунё учун рақамли ҳаракат йўли – АКТ соҳасида иссиқхона газлари эмиссиясини рақамлаштириш ва камайтириш.

9. Иқлимга чидамли келажак учун инсон капитали, соғлиқ ва иш жойларига сармоя киритиш.

10. Иқлим барқарорлиги учун уйғунлик - Фермерлар, қишлоқлар ва қишлоқ жамоаларини мустаҳкамлаш.

11. Боку сув ва иқлим бўйича диалог - иқлим ўзгариши ва сув тизимлари бўйича ҳаракатларни кучайтириш.

12. Барқарор, иқлимга чидамли ва соғлом шаҳарлар учун кўп тармоқли ҳаракатлар ҳамкорлиги (МАП).

13. Туризмда иқлим бўйича глобал ҳамкорлик (GPECAT)

14. Органик чиқиндиларни камайтириш бўйича ҳамкорлик (РОW): метанни камайтириш ва тупроқни бойитиш.

Озарбайжон ҳар доим халқаро тинчлик, хавфсизлик ва маданиятлараро мулоқотни ривожлантириш, 2030 йилгача Барқарор ривожланиш кун тартибини илгари суришда етакчи ўринни эгаллаб келган.

Кўп томонламалик жорий этилаётган бир пайтда Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев халқаро ҳамжиҳатлик ва жамоавий ечимга чақириш йўлида қатъий қадамлар ташламоқда. Унинг 2019-2023 йилларда Қўшилмаслик Ҳаракатига раислиги даврида халқаро ҳамкорликка қўшган ҳиссаси бунга мисолдир. Озарбайжон «Ҳеч кимни ортда қолдирманг» даъватидан келиб чиқиб, 4 йил давомида вайрон бўлган ҳудудларимизни барпо этиш ва қайта тиклашдан ташқари 140 дан ортиқ муҳтож давлатларга ёрдам кўрсатиб, Озарбайжон танлаган сиёсий йўл - тенглик тамойилини кўрсатиб келмоқда.

CОP29 давомида Озарбайжон ривожланган ва ривожланаётган мамлакатлар ўртасида кўприк яратиш ва консенсусга эришиш учун барча саъй-ҳаракатларини амалга оширади.

Меҳрибон Валиева, Озарбайжон Миллий Мажлис депутати

Киритилди: 10:22 23.10.2024. Ўқилди: 527 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!