Бугун 17 сентябрь, 2024 йил, сешанба

O'ZB

«CОP28 Дубаи»: Ўзбекистоннинг қишлоқ хўжалиги имкониятлари тақдим этилди

«CОP28 Дубаи»: Ўзбекистоннинг қишлоқ хўжалиги имкониятлари тақдим этилди

⏺ Бугун аҳолини фаровонлигини ошириш, ўзгарувчан иқлим шароитида ҳам қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳосилдорлигини ошириш, тупроқ сифати ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш бўйича қатор ишлар амалга оширилмоқда.

🖇 Жумладан, Қишлоқ хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари Азимжон Назаров мазкур ишлар давоми сифатида БМТ ташаббуси билан Бирлашган Араб Амирликлари Дубай шаҳрида «CОP28 Дубаи» конференцияси доирасида ташкил этилган «Озиқ-овқат хавфсизлиги ва тупроқ унумдорлигини ошириш» саммитида иштирок этди.

🏫 Ўзбекистон павильонида Қишлоқ хўжалиги салоҳияти ва соҳага доир қилинаётган ишларни ўзида акс эттирган Қишлоқ хўжалиги ва Сув хўжалиги вазирликлари қўшма тақдимоти намойиш этилди.

📌 Бугунги кунда Ўзбекистонда аграр соҳани ривожлантириш, ислоҳотларни чуқурлаштириш, рақобатбардош, бозор ва экспортга йўналтирилган сифатли маҳсулот ишлаб чиқаришни ошириш, аҳолини сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш, қўшилган қиймат занжирни яратиш, соҳага илм-фан ва инновацияларни жорий этиш мақсадида ишлар амалга оширилаётган ишлар иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди.

✅ Азимжон Назаров ўз навбатида, бутун дунёда иқлим ўзгариши ерлар деградацияси жараёнларини кучайтириб, қишлоқ хўжалиги ерларининг ҳосилдорлигини пасайишига олиб келаётгани, ерлар деградацияга қарши кураш, иқлим ўзгаришига мослашиш, тупроқ унумдорлигини ошириш бўйича давлат дастурларини амалга ошириш масалаларига эътибор қаратди.

Киритилди: 14:46 11.12.2023. Ўқилди: 1206 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!