Хабарингиз бор, кеча Венгрияга қарши Евро-2020 ўйини олдидан матбуот анжумани ўтказилганди.
Унда португалияликлар етакчиси Криштиану Роналду "Coca-Cola" ичимлигини стол устидан олиб ташлаган ва сув ичишни маслаҳат берганди. Маълумотларга кўра, шундан кейин компания акциялари нархи тушиб кетди ва компания бир кунда 4 миллиард доллар йўқотди.
Бу компаниянинг қарийб йиллик даромадига тенг.