Бугун 24 ноябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

“Coca-cola"ни сотишнинг якуний босқичи: тез орада ғолиб эълон қилинади

“Coca-cola"ни сотишнинг якуний босқичи: тез орада ғолиб эълон қилинади

Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан 2020 йил 16 декабрдаги “Coca-cola Ichimligi Uzbekiston, Ltd” МЧЖ (кейинги ўринларда – Компания) устав капиталидаги давлат улушини сотиш тўғрисидаги эълонга мувофиқ, сотиш жараёнининг учинчи босқичи якунланди.

Жорий йилнинг 12 апрелидан 24 майгача бўлган муддатда:

талабгорларга Компанияга ташриф буюриш, жойига чиққан ҳолда ўрганишлар ўтказиш, Компания раҳбариятига қўшимча саволлар бериш ва улар билан суҳбат ўтказиш имконияти берилди;

талабгорлардан (ва уларнинг ваколатли маслаҳатчиларидан) келиб тушган тушган саволларга жавоблар берилиб, менежмент тақдимоти сессиялари ва онлайн мулоқотлар ўтказилди;

талабгорларга давлат улушини олди-сотди шартномаси лойиҳаси тақдим этилди.

Бугунги кунда, талабгорлардан Компанияни сотиб олиш бўйича қатъий нарх таклифлари ва олди-сотди шартномаси лойиҳасига қўшимча таклиф ҳамда изоҳлари олинди.

Мазкур таклифлар “Rothschild & Cie” инвестиция банки ва “Dentons” юридик фирмаси билан биргаликда ўрганиб чиқилиб, Давлат тендер комиссияси томонидан сотиш жараённинг якуний босқичини ташкил этиш бўйича қарор қабул қилинди.

Мазкур босқичда давлат улушини сотиш нархини аниқлаштириш ва олди-сотди шартларини яхшилаш мақсадида талабгорлар билан қўшимча музокаралар ўтказилади. Натижаси бўйича савдо ғолиби Компаниянинг иккинчи мулкдори билан келишилган ҳолда Давлат тендер комиссиясининг қарорига мувофиқ эълон қилинади.

Киритилди: 11:44 06.06.2021. Ўқилди: 3775 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!