«Coca-Cola Ichimligi Uzbekiston, Ltd» МЧЖ устав капиталидаги 57,118% давлат улуши ошкора сотув жараёни орқали сотилиши ҳақида маълумот эълон қилинди. Бу ҳақда Давлат хизматлари агентлиги ахборот хизмати хабар берди.
Компаниянинг бозордаги улуши 2019 йилда қарийб 47% ташкил этган бўлиб (бу энг яқин рақобатчидан тахминан 70% кўпроқ), Ўзбекистондаги газланган алкоголсиз ичимликларнинг энг йирик ишлаб чиқарувчиси ҳисобланади.
2019 йилдаги даромади 1,455 трлн сўмни ташкил этган. Бу сотиш жараёни бўйича Давлат активларини бошқариш агентлигининг эксклюзив молиявий маслаҳатчиси вазифасини Rothschild & Cie ҳисобланади.