Бугун 29 ноябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Cobalt уриб юбориши оқибатида велосипедчи ҳалок бўлди

A A A
Cobalt уриб юбориши оқибатида велосипедчи ҳалок бўлди

 

Навоий вилояти Кармана туманида Cobalt ва велосипед иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди, дея хабар қилмоқда ИИВ.

 

Mаълум қилинишича, 15 февраль, душанба куни соат 21:30 ларда туман ИИБ ЙҲХБ навбатчилик қисмига Кармана ҳудудидан ўтган М-37 автомобиль йўлида велосипедчи иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлгани ҳақида хабар келиб тушган.

Қайд этилишича, Cobalt русумли автомобиль Бухоро—Навоий йўналишида ҳаракатланиб кетаётганда велосипед машинанинг қарама-қарши томонидан чиқиши оқибатида ЙТҲ содир этилади. Оқибатда велосипед ҳайдовчиси воқеа жойида вафот этади.

Мазкур иш юзасидан ҳозирда Кармана тумани ИИБ томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Киритилди: 22:23 19.02.2021. Ўқилди: 2385 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар