Бугун 17 сентябрь, 2024 йил, сешанба

O'ZB

CNN: Трамп суиқасд иши бўйича ФҚБга гувоҳлик беради

CNN: Трамп суиқасд иши бўйича ФҚБга гувоҳлик беради

АҚШнинг собиқ президенти Доналд Трамп Пенсилванияда ўзига қарши уюштирилган суиқасд юзасидан Федерал қидирув бюросига (ФҚБ) гувоҳлик беришга рози бўлди.

Бу ҳақда CNN телеканали муассаса вакилига таяниб хабар бермоқда.

Қайд этилишича, суҳбат ихтиёрий асосда олиб борилади.

Трамп қачон сўроқ қилиниши ҳозирча аниқ эмас.

Эслатиб ўтамиз, Трампга қарши суиқасд 13 июль куни унинг сайловолди ташвиқоти доирасида Пенсилванияда сайловчилар олдидаги нутқи чоғида содир бўлган эди.

Киритилди: 07:04 30.07.2024. Ўқилди: 826 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!