Дональд Трамп иккинчи “тебранувчи” штат – Жоржияда ғалаба қозонди.
Tелеканал маълумотларига кўра, 98 фоиз овозларни қайта ишлаш натижасида Трамп Жоржияда 50,8 фоиз, Ҳаррис – 48,3 фоиз овоз олди. Associated Press маълумотлари ҳам Трампнинг бу штатдаги ғалабаси ҳақида далолат беради.
Жоржияда ғалаба 16 нафар сайловчи овозини олиб келади. Шундай қилиб, Трамп сайловда ғалаба қозониш учун зарур бўлган 270 сайловчидан 246 овозга эга.