Бугун 27 декабрь, 2024 йил, жума

O'ZB

АҚШ президентлик сайловининг дастлабки натижалари эълон қилина бошлади

АҚШ президентлик сайловининг дастлабки натижалари эълон қилина бошлади

Associated Press хабарига кўра, Доналд Трамп Индиана, Кентукки, Ғарбий Виржиния, Оклахома, Флорида, Теннесси, Жанубий Каролина, Миссисипи ва Алабама штатларида етакчилик қилмоқда.

Камала Ҳаррис Коннектикут, Массачусетс, Вермонт, Мериленд ва Род-Айленд штатларида ғалаба қозонди.

АҚШ президенти сайловчилар коллегияси томонидан сайланади. Американинг 50 штатларининг ҳар бирида, шунингдек, Колумбия округида маълум миқдордаги сайловчилар бор. Уларнинг сони аҳоли сонига боғлиқ. Номзод халқ овозини йўқотиб қўйиши ва Сайлов коллегиясининг кўпчилик овозини қўлга киритиши ва президент бўлиши мумкин. Сайловда ғалаба қозониш учун мутлақ кўпчилик — камида 270 сайловчилар овози керак. Агар номзодларнинг ҳеч бири керакли сонга етмаса, президент АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси томонидан, вице-президент эса Сенат томонидан сайланади.

Киритилди: 09:36 06.11.2024. Ўқилди: 2605 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!