Бугун 17 январь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Cиёсатдан норозилик: Франция NATO'дан чиқиши мумкин

Cиёсатдан норозилик: Франция NATO'дан чиқиши мумкин

Франция парламенти АҚШ сиёсатидан норозилик туфайли мамлакатнинг NATO'дан чиқиши тўғрисида резолюция тайёрлади.

Бундай қонунчилик ташаббуси билан Франция Миллий ассамблеяси вице-президенти, “Бўйсунмас Франция” (Lа France Insoumise, LFI) сўл партияси депутати Клеманс Гетте чиқди.

Геттенинг Berliner Zeitung нашрига берган интервьюсида айтишича, Франция узоқ вақтдан бери NATO'дан чиқиш масаласини муҳокама қилмоқда, аммо ҳозир, Қўшма Штатлар “ошкора империлистик сиёсат” олиб бораётган ва Европа Иттифоқига вассал мақомини бераётган бир пайтда, бу масала долзарб тус олган.

NATO'дан чиқиш Францияга "ҳарбий ва дипломатик мустақиллигини тиклаш ва яна алоҳида давлатга айланиш" имконини беради, деб ҳисоблайди Геттe. Унинг сўзларига кўра, мамлакат яккаланиб қолмайди, балки кўп томонлама ҳамкорликлар орқали экология, қуролсизланиш ва жамоат манфаатларини илгари суришда ўз таъсирини кучайтиради.

Киритилди: Бугун 18:35. Ўқилди: 448 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!