“Биз Ўзбекистонга зарур бўлган уруғли пиёз ва картошка етказиб беришга, чуваш тракторларини йиғишга тайёрмиз. Қашқадарё вилоятидан керамика маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун зарур бўлган лой сотиб олишга тайёрмиз. Авваллари ушбу хом-ашё Украинадан олиб келинган”, — деди Чувашия Республикаси раҳбари Олег Николаев Тошкентда бўлиб ўтаётган Россия ва Ўзбекистон ҳудудлари минтақалараро ҳамкорлик форумида.
Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон Чувашиянинг 84 ҳамкор давлатлари орасида кучли бешликдан жой олган.