Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Чўчқа юнгидан тайёрланган чўтка билан бўялган эшикни қандай поклаш мумкин?

Чўчқа юнгидан тайёрланган чўтка билан бўялган эшикни қандай поклаш мумкин?

Савол

Ассалому алайкум! Чўчқа юнгидан тайёрланган чўтка билан анча вақт олдин бўялган ва бўёғи қуриб бўлган пол, эшик, девор ва ҳоказоларни қандай поклаш мумкин?


Жавоб

Чўчқанинг тукидан тайёрланадиган чўткалар хусусида мазҳаблар ўртасида ихтилоф бор. Бизнинг ҳанафий мазҳабга кўра, ундан зарурат бўлганда фойдаланиш мумкин. Моликийлар чўчқанинг туки мутлақ ҳалол дейишади. Чунки, уларга кўра, унинг тукида ҳаёт бўлмайди. Жони йўқ нарсага ундаги ҳаромлик ҳукми ўтмайди.

Айтганларимизга кўра, сиздаги ҳолатда у жойларни поклаш шарт эмас. Аммо яна шундай чўткаларни ишлатмаганингиз яхши.

Валлоҳу аълам.

Мубашшир Аҳмад

Манба: azon.uz

Киритилди: 11:45 19.08.2019. Ўқилди: 3080 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!