Бугун 7 апрель, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Чодакда ичида фуқаролар бўлган осма канат тўхтаб қолди

A A A
Чодакда ичида фуқаролар бўлган осма канат тўхтаб қолди

Наманган вилояти Поп туманида ичида фуқаролар бўлган "канатний дорога" ишламай тўхтаб қолган. Вилоят ФВБ ахборот хизмати ҳолат юзасидан маълумот берди.

Унга кўра, юқоридаги ҳолатда фуқаролар дор йўлида ҳаракатланаётган вақтида тўхтаб қолган ва канат ишчи ходимлари томонидан қутқарув арқони орқали фуқаролар тушуриб олинган. Поп тумани Чодак дам олиш масканларида фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Фавқулодда вазиятлар ва ички ишлар бўлимлари билан ҳамкорликда кун-у тун навбатчилик ташкил этилган.

Киритилди: 03:13 12.07.2023. Ўқилди: 1171 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!