Бугун 22 май, 2022 йил, якшанба

O'ZB

Чироқчида ИИБ ходими 6 ёшли болани машинада уриб кетганди. Авариядан сўнг боланинг юзи таниб бўлмас кўринишга келиб қолди (ВИДЕО)

Чироқчида ИИБ ходими 6 ёшли болани машинада уриб кетганди. Авариядан сўнг боланинг юзи таниб бўлмас кўринишга келиб қолди (ВИДЕО)

2021 йил 16 февраль куни соат 15:00ларда Қашқадарё вилояти Чироқчи тумани “Янгиобод” МФЙ ҳудудидан ўтган автомобиль йўлининг 2-километрида аянчли ЙТҲ содир бўлганди.

1977 йилда туғилган Ж.Ҳ. “Нексия” русумли автомобилни бошқараётиб, 1-сонли мактаб рўпарасидаги пиёдалар ўтиш йўлагининг чап томонидан ўнг томонига ўтаётган пиёда, ушбу мактабнинг тайёрлов синфи ўқувчиси, 2014 йилда туғилган Ф.Қ.ни уриб юборганди. Кейинчалик ҳайдовчи ИИБ ходими экани аниқланган. Болакай эса оғир аҳволда шифохонага тушганди.

«Nasafnews»га маълум бўлишича, боланинг ҳаёти сақлаб қолинган. Аммо унинг юз қисмида жиддий жароҳат излари қолган. Айни пайтда боланинг соғлигини тиклаш учун моддий кўмак зарур. Унинг оиласи ёрдамга муҳтож.

Боланинг онаси интервью бериб, барчадан ўз боласини саломатлигини тиклаш учун ёрдам сўради. Батафсил видеода.

Киритилди: 10:04 17.01.2022. Ўқилди: 5074 марта. Фикрлар сони: 11 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!