Бугун 27 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Чирчиқдаги заводда содир бўлган портлаш бўйича ҳукумат комиссияси тузилди

Чирчиқдаги заводда содир бўлган портлаш бўйича ҳукумат комиссияси тузилди

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида жойлашган "Максам Чирчиқ" корхонасида содир бўлган портлаш бўйича қўшимча маълумот берди.

Тошкент вилоятидаги "Максам Чирчиқ" заводида 4 октябрь, сешанба куни эрталаб портлаш содир бўлгани тўғрисида хабар берилган эди.

Қайд этилишича, бош вазир ўринбосари Жўрабек Миразамаҳмудов, фавқулодда вазиятлар вазири Абдулла Қўлдошев, ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Шуҳратжон Собиров, Тошкент вилояти ва Чирчиқ шаҳар ҳокимликлари, мутасадди вазирлик ва идораларнинг масъул раҳбарлари ҳамда ходимлари томонидан зудлик билан воқеа жойига чиққан ҳолда чақнаш оқибатларини бартараф этиш ишлари ташкил этилган.

Чақнаш натижасида икки нафар ишчи-ходим енгил турдаги тан жароҳати олган ва уларнинг бири шаҳар шифохонасига ётқизилган. Чақнаш оқибатида келиб чиқган ёнғин соат 10:00 да тўлиқ бартараф қилинган.

Чақнаш сабабларини ўрганиш ҳамда келгусида бундай ҳолатларнинг такрорланишига йўл қўймаслик юзасидан зарур чора-тадбирларни белгилаш мақсадида, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан бош вазири ўринбосари Жўрабек Миразамаҳмудов раҳбарлигида Ҳукумат комиссияси тузилиб, белгиланган ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 23:21 04.10.2022. Ўқилди: 2688 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!