Бугун 11 январь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Чирчиқдаги боғча тарбияланувчиларига қўпол муносабатда бўлган ходимлар ишдан ҳайдалди

Чирчиқдаги боғча тарбияланувчиларига қўпол муносабатда бўлган ходимлар ишдан ҳайдалди

Ижтимоий тармоқларда Чирчиқ шаҳридаги 30-сонли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотида имконияти чекланган болаларга нисбатан қўпол муносабатда бўлингани акс этган видеолавҳа тарқалган эди.

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Тошкент вилояти бошқармаси ишчи гуруҳи мазкур ҳолатни ўрганиб, тегишли чора кўрди.

Текширув жараёнида тегишли масъуллар иштирокида тарбиячиларнинг хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилган. Натижада қўполликка йўл қўйган тарбиячилар билан тузилган меҳнат шартномалари бекор қилинган.

Шунингдек, Болалар омбудсмани ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари иштирокида ота-оналар ва тарбиячилар билан тушунтириш ишлари олиб борилди.

«Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси болаларга нисбатан бундай муносабатни қатъиян қоралайди ва келгусида шундай ҳолатларнинг олдини олиш бўйича кескин чоралар кўради.

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, мазкур ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилоти ҳозирда таъмирлаш жараёнида бўлиб, тарбияланувчилар вақтинча ёндош ҳудуддаги мактабгача таълим ташкилотига жойлаштирилган. Ҳолат айнан ушбу вақтинчалик жойда содир бўлган», – дейилади расмий муносабатда.

Киритилди: 12:04 10.01.2026. Ўқилди: 433 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!