Бугун 2 апрель, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Чиқиндиларни қайта ишлаш соҳасидаги асосий йўналишлар белгиланди

Чиқиндиларни қайта ишлаш соҳасидаги асосий йўналишлар белгиланди


Юртимизда полигонларда чиқиндилар тўпланишининг олдини олиш, атроф-муҳитга етказилаётган салбий таъсирини минималлаштириш, чиқиндиларни бошқариш, уларни қайта ишлаш соҳасини комплекс тизимлаштириш, муқобил энергия олиш технологияларини жорий этиш ва соҳанинг инвестицион жозибадорлигини янада ошириш ҳамда инвестицияларни кенг жалб қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Хусусан, 2025-йил 24-март куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Чиқиндиларни қайта ишлаш соҳасини янада такомиллаштириш ҳамда комплекс тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги 56-сон Фармони қабул қилинди. Унга кўра, республикада чиқиндиларни қайта ишлаш соҳасидаги қуйидаги асосий йўналишлар белгиланди:

— мавжуд қаттиқ маиший чиқинди полигонларини 2030-йилгача 50 фоизга қисқартириш;

— янгидан ҳосил бўлаётган чиқиндиларни полигонларга йўналтирмасдан, максимал даражада қайта ишлаш ёки куйдириш, соҳага циркуляр иқтисодиёт амалиётини жорий қилиш;

— “Нол чиқинди” тизими доирасида маиший чиқиндиларни шаҳарлардан олиб чиқиш, қайта ишлаш ва улардан экологик тоза энергия ва бошқа маҳсулот ишлаб чиқаришга ихтисослашган зоналарни ташкил этиш.

Шунингдек, 2026-йилдан бошлаб чиқинди полигонлари Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги таклифига кўра Вазирлар Маҳкамаси қарорига мувофиқ ташкил этилади.

Қолаверса, тизимда чиқинди полигонлари ҳудудида чиқиндиларни утилизация қилиш ва қайта ишлашга ихтисослашган саноат зоналари 30 йил муддатга фаолият олиб бориши белгиланди.

Бундан ташқари, Наманган ва Тошкент вилоятларида қаттиқ маиший чиқиндиларни термик усулда утилизация қилиш (ёқиш) бўйича инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш мақсадида қишлоқ хўжалигига мўлжалланган суғориладиган 19,87 гектар ер участкалари қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар тоифасидан саноат, транспорт, алоқа, мудофаа ва бошқа мақсадларга мўлжалланган ерлар тоифасига ўтказилади.

Киритилди: 14:22 28.03.2025. Ўқилди: 449 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!