Бугун 12 январь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Чиқиндиларни бошқариш соҳасида тўлов интизомини мустаҳкамлашга қаратилган қонун лойиҳаси муҳокама қилинди

Чиқиндиларни бошқариш соҳасида тўлов интизомини мустаҳкамлашга қаратилган қонун лойиҳаси муҳокама қилинди

Жорий йилнинг 9 январь куни Сенатнинг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси мажлиси бўлиб ўтди. Бу ҳақда Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати хабар берди.

Унда сенаторлар, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг Аграр, сув хўжалиги ва экология масалалари бўйича доимий комиссиялари аъзолари, Ёшлар парламенти аъзолари, Қўмита ҳузуридаги Эксперт гуруҳи аъзолари, Экология вазирлиги ва масъул тизим ташкилотлар вакиллари ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этди.

Мажлисда “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматларини кўрсатиш соҳасида тўлов интизомини мустаҳкамлашга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги Қонун ҳам муҳокама қилинди.

Мазкур Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик ва Уй-жой кодексларига, “Рақобат тўғрисида”ги ва “Электр энергетикаси тўғрисида”ги қонунларга қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматлари учун мажбурий тўловлар бўйича қарздорлиги мавжуд бўлган истеъмолчилар қисқа хабар (СМС) орқали хабардор қилинганидан кейин мазкур қарздорлик бартараф этилгунига қадар улардан электр энергияси учун тўловларни қабул қилишни вақтинчалик чеклашга қаратилган ҳуқуқий нормалар белгиланишини назарда тутувчи қўшимча ва ўзгартиришлар киритилмоқда.

Қонунда қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматларини кўрсатувчи ташкилотлар қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматлари учун тўловларни ҳисоб-китоб қилишнинг ишончлилиги ҳамда тўғрилиги учун жавобгар бўлиши белгиланмоқда.

Уй-жой кодексига киритилаётган қўшимча ва ўзгартиришга кўра, энди мажбурий тўловлар уч ойдан ортиқ тўланмаган тақдирда давлат ва хусусий уй-жой фондларидаги жойларнинг мулкдорларига, ижарага, арендага олувчиларига қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматларини кўрсатиш ҳам тўхтатиб турилмайди.

Давлат ва хусусий уй-жой фондларидаги жойларнинг мулкдорларига, ижарага, арендага олувчиларига коммунал хизматлар кўрсатиш мажбурий тўловлар уч ойдан ортиқ тўланмаган тақдирда тўхтатиб турилишидан қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни тўплаш ҳамда олиб чиқиш хизматлари мустасно эканлиги назарда тутилмоқда.

Киритилди: Бугун 11:19. Ўқилди: 389 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!