“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматларини кўрсатиш соҳасида тўлов интизомини мустаҳкамлашга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги 2025-йил 7-мартдаги 1044-сонли Қонунига асосан чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматлари бўйича тўлов интизомини кучайтириш мақсадида янги тартиб жорий этилмоқда.
Унга кўра, ҳар ойнинг 3-санасига қадар қарздор абонентлар тўғрисидаги маълумотлар Чиқиндиларни бошқариш ва сиркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлигининг “Тоза макон” биллинг электрон тизимидан “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг биллинг тизимига узатилади.
Сўнгра чиқинди хизматларидан қарздор абонентларга ҳар ойнинг 5-санасигача “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг “2100” қисқа рақами орқали “SMS” хабарнома юборилади. Абонентларга ушбу огоҳлантириш юборилганидан сўнг 5 (беш) кун қарздорликни бартараф этиш учун қўшимча муддат берилади. Мавжуд қарздорлик ушбу муддат ичида тўланиши лозим!
Акс ҳолда, абонентлар томонидан белгиланган муддатда қарздорлик бартараф этилмаса: уларда электр энергияси учун тўлов қилиш имконияти вақтинчалик чекланади. Мазкур чеклов қарздорлик бартараф этилиши билан автоматик тарзда ечилади.
Маълумот ўрнида, ушбу тартиб 2025-йил 30-июнгача бўлган қарздорликларга татбиқ этилмайди.
Эслатиб ўтамиз, мазкур тартиб 2025-йилнинг 1-июлидан чиқинди хизматларидан шаклланган қарздорликлар учун жорий йилнинг 1-августидан бошлаб қўлланилади.
Шу ўринда, санитар тозалаш корхоналари чиқинди тўловларини ҳисоблашда аниқлик ва ҳаққонийлик учун жавобгар ҳисобланади! Агар абонентларга санитар тозалаш хизмати ўз вақтида ва сифатли кўрсатилмаса кўрсатилмаган кунлардаги хизматлар учун тўловлар қайта ҳисоб-китоб қилинади.
Ҳурматли абонентлар, сизда чиқиндиларни бошқариш соҳаси ва хизмат сифиатига доир таклиф ва шикоятлар юзага келганда: Чиқиндиларни бошқариш ва сиркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлигининг “1205” қисқа рақамига 24/7 режимида мурожаат қилиishingiz мумкин.
Аввалроқ мазкур Қонуннинг қабул қилингани ҳамда Қонунчилик палатаси томонидан 2024-йил 24-декабрда қабул қилингани ҳамда Сенат томонидан 2025-йил 21-февралда маъқуллангани ҳақида хабар қилган эдик.