Бугун 5 октябрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Чиқинди ортидан жанжал келиб чиқди

Чиқинди ортидан жанжал келиб чиқди

Тошкент вилояти Оҳангарон тумани Янгиҳаёт маҳалласи «Ветерок» дала ҳовлилари ҳудудида фуқаролар ўзаро жанжаллашди.

Ҳолат бўйича вилоят ички ишлар бош бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича шу йилнинг 2 июль куни 1968 йилда туғилган фуқаро С.Р. кўчага чиқинди ташлаган вақтида қўшниси 1996 йилда туғилган И.Н. эътироз билдирган. Натижада икки қўшни ўртасида ўзаро жанжал келиб чиққан.

Маълумотларга қараганда, фуқаролар кейинчалик ўзаро ярашиб олишган ва воқеа юзасидан ИИБга мурожаат қилмаган.

Ҳозирда ҳолат назоратга олиниб, Оҳангарон тумани ИИБ томонидан қўшимча суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 10:36 04.07.2024. Ўқилди: 716 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!