Бугун 21 апрель, 2025 йил, душанба

O'ZB

Чиноздаги кластердан фарғоналик аёлларнинг иш ҳақи олиб берилди

Чиноздаги кластердан фарғоналик аёлларнинг иш ҳақи олиб берилди

"Daryo.uz" сайтида Чиноздаги пахта кластери дала майдонларида меҳнат қилган фарғоналик бир нечта аёлларнинг ойлик иш ҳақи берилмаётганлиги тўғрисидаги хабар чиққандан сўнг, Чиноз тумани Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими масъул ходимларидан иборат Ишчи гуруҳ вакиллари мазкур вазиятни шу куннинг ўзида жойига чиққан ҳолда атрофлича ўрганиб чиқди ҳамда мавжуд муаммога ижобий ечим топилди. Бу ҳақда вазирлик матбуот котиби Саодат Боймирзаева АОКАда ўтган брифингда маълум қилди. 

Маълум бўлишича, Фарғона вилоятининг Боғдод туманида яшовчи бир гуруҳ хотин-қизлар жорий йилнинг май ойидан бошлаб Тошкент вилояти Чиноз туманидаги Textile Technologies Group компанияси муассислигидаги APK Chinoz пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариш кластери дала майдонларида оғзаки шартнома асосида иш бошлаган.

Шу йилнинг 5 августида ишчи хотин-қизлар томонидан белгиланган ишлар бажариб бўлинган бўлса-да, APK Chinoz пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариш кластери раҳбарияти томонидан ўзаро оғзаки келишилган иш ҳақи тўланмай келинаётгани маълум қилинган.

Жорий йилнинг 18 август куни APK Chinoz унитар корхонаси томонидан фарғоналик 15 нафар ишчи хотин-қизларга жами 69 млн 550 минг сўм иш ҳақи тўлаб берилди.

Киритилди: 12:08 20.08.2020. Ўқилди: 2220 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!