Бугун Чимкент шаҳрида мисли кўрилмаган тарихий воқеа рўй берди. 52 ёшли Ортиқ Досалиев умумий оғирлиги 120 тонна бўлган бешта темир йўл вагонини ҳаракатлантириб, 21 метру 40 сантиметр масофага судради. Ўнлаб томошабинлар ғайриоддий воқеанинг гувоҳи бўлишди. Қозоғистон рекордлар китоби вакиллари бу кўрсаткични расман рўйхатга олишди.
Рекорд қайд этилишидан аввал мутахассислар барча техник кўрсаткичларни синчковлик билан текшириб кўрди – рельслар ўлчами, уларнинг ҳақиқий оғирлиги, ўлчанган масофа махсус қурилмалар ёрдамида тасдиқланди.
— Рельслар горизонтал, масофа лента ўлчови билан ўлчанди ва вазни тўлиқ тасдиқланди. Бу ерда бўлганларнинг барчаси воқеа гувоҳи бўлган. Бу — тоза рекорд. Қозоғистонда бундай ҳолат ҳеч қачон қайд этилмаган. Бу глобал муваффақият деб ҳисобланадими? Бу ҳақда гапиришга ҳали эрта – халқаро аналоглар билан солиштириш керак, — деди Қозоғистон рекордлар китоби вакили Бақитжан Тастулеков.