Бугун 4 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Чимкентда гўшт қимматлашди - уни Ўзбекистонга олиб чиқиб кетишмоқда

Чимкентда гўшт қимматлашди - уни Ўзбекистонга олиб чиқиб кетишмоқда

Чимкентда сабзавотлар, мева ва гўшт қимматлашди. Тадбиркорлар буни унумсиз мавсум, стабилизация фондининг областдаги янги марказга кўчиб ўтиши ва маҳсулотнинг чет элга олиб чиқиб кетилиши билан боғлашмоқда, дея хабар қилади "Кун" нашри.

Гўшт нархининг ошиши кутилмаган бўлди. Бир неча ҳафта мобайнида мол гўшти нархи бир килограмм учун 1400 тенгедан 1600 тенгега етди.

Сотувчиларнинг ўзи буни бозорга гўшт етказиб бериш кескин камайиши билан боғлашяпти. Реализаторларнинг билдиришича, маҳсулот катта қисми кўтара (улгуржи) савдо қилувчилар томонидан Ўзбекистонга олиб чиқиб кетилмоқда.

«Ўзбекистонга олиб чиқиб кетилмоқда. Ўзбекистонга жуда кўп олиб кетиляпти. У ерга олиб бориш фойдали, дейишмоқда. Бошқа томондан, ем-хашак қиммат. Ҳозир ҳеч ким гўшт олмаяпти. Қиммат. Ростини айтганда, пенсионерларга оғир», - дейди тадбиркор Жамиддин Йўлдошхўжаев.

Киритилди: 11:15 10.12.2018. Ўқилди: 1848 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!