Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Чилонзорда кучли таъсир қилувчи дори воситаларини сотаётган шахслар ушланди

Чилонзорда кучли таъсир қилувчи дори воситаларини сотаётган шахслар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чилонзор туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Р.Х. 84 дона “Регапен” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини фуқаро М.М.га 3,3 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, унинг ёнидан ўтказиш мақсадида олиб келинган 738 дона “Регапен”, 176 дона “Селофен” ва 16 дона “Тропикамид” нолми дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.

Шу каби, Департаментнинг Юнусобод туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Р.М. 45 дона “Регапен” ва 8 дона “Тропикамид” номли кучли таъсир қилувчи дори воситаларини фуқаро Ф.А.га 5 млн сўмга сотган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 10:29 26.05.2023. Ўқилди: 1263 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!