Жорий йилнинг 27 май куни соат 15:15 ларда Чилонзор тумани Бунёдкор шоҳ кўчаси иккинчи даражали йўлида ҳайдовчи 2004 йилда туғилган А.К. бошқарувидаги BMW русумли транспорт воситаси ва 1996 йилда туғилган А.А. бошқарувидаги Matiz русумли транспорт воситаси ўзаро тўқнашиши оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
ЙТҲ натижасида тан жароҳат олганлар йўқ.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.