Американинг Чикаго (Иллинойс штати) шаҳрида содир бўлган отишмада камида икки киши ҳалок бўлди, тўрт киши яраланди.
Бу ҳақда ABC телекомпаниясининг маҳаллий бўлими шаҳар фавқулодда хизматларига таяниб хабар берди.
Уларнинг сўзларига кўра, воқеа шаҳар жануби-ғарбидаги Лоун ҳудудида содир бўлган, қурбонларни чақирув бўйича етиб келган ўт ўчириш хизмати ходимлари аниқлашган.
Жабрланганлар касалхонага ётқизилган, улардан уч нафарининг аҳволи оғир.
Гумонланувчиларнинг шахси ҳозирча аниқланмаган. Чикаго полицияси тезкор-қидирув тадбирларини олиб бормоқда, дея аниқлик киритмоқда ABC.