Криштиану Роналду Чехияга қарши ўйинда бурнини синдириб олди.
Биринчи бўлимнинг 16-дақиқасида 37 ёшли ҳужумчи яккакурашда дарвозабон Томаш Ваклик билан тўқнашиб кетди.
Шундан сўнг Роналдунинг бурни қонади. Терма жамоа шифокорлари қонни тўхтатишга муваффақ бўлишди.