Ушбу чора Украинадан келган қочқинларга вақтинчалик ҳимоя амал қилаётган даврга қадар давом этади.
Чехия 2 250 россияликнинг фуқаролик олиш бўйича аризаларини кўриб чиқишни тўхтатгани ҳақида Novinky нашрига Чехия Ички ишлар вазирлиги вакили Гана Мала маълум қилди.
Ушбу чора 2025-йил 11-февралда кучга кирган Lex Ukraine қонуни билан боғлиқ. Аризаларни кўриб чиқишни тўхтатиш шу сана олдин фуқаролик учун мурожаат қилганларга ҳам тааллуқлидир. STAN либераллар партияси депутати Мартин Экнернинг таъкидлашича, «Бу чора Украинандан келган қочқинларга вақтинчалик ҳимоя қонуни амал қилаётган даврга қадар давом этади». Келажакда аризалар кўриб чиқилиши қайта бошланганда, россияликлар Чехия фуқаролигини олиш учун Россия фуқаролигидан воз кечиши керак бўлади.